Алла Пугачёванинг набираси Никита Пресняков Остонада бўлиб ўтган “Муз-ТВ” мукофотининг очилиш маросимида қизил йўлкада турган вақтида устига металл конструкция тушиб кетиши оқибатида мия чайқалишига гумон қилиниб шифохонага ётқазилган.

Қайд этилишича, конструкция кучли шамол ва жала ёғиши оқибатида қулаб тушган. Никита Пресняков бу жой яқинида турган ва зарба унинг бошига тўғри келган.

Воқеа жойига шифокорлар чақиртирилган, мукофотнинг очилиш маросимини бошқа кунга кўчиришга тўғри келинган.

Аввалроқ Никита Пресняков “Муз-ТВ” мукофоти маросимида селфи тарзида суратга тушмоқчи бўлганда устига декорация тушиб кетгани маълум қилинганди.