АҚШ Европа Иттифоқи билан Россияга янги санкциялар ва босим ўтказишни муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлиги кенгашининг Европа масалалари бўйича катта директори Чарльз Купчанга асосланиб ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“АҚШ президенти ЕИ етакчилари билан июнь ой охирида ўтказиладиган музокаралар пайтида Европа томонидан Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилади. Учрашувларда АҚШ ва Европа Москвага ўтказадиган босим ҳақида гапирилади”, деб таъкидлаб ўтди Купчан.

У томонлар Минск келишувларининг бузилиши ҳолатларини ҳам муҳокама қилишини қўшима қилган.