АҚШ Федерал суд маркази директори Тошкент давлат юридик университетига ташриф буюрди

Ўзбекистон 05 Июнь 2015 1143

АҚШ Федерал суд маркази директори Жереми Фогель бошчилигидаги АҚШ делегацияси аъзолари Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент давлат юридик университетига ташриф буюрди.

Учрашув пайтида меҳмонларга мамлакатимиздаги таълим тизими, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш бўйича босқичма-босқич фаолият юритиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бугунги кунда университетнинг ахборот-ресурс марказида 240 мингга яқин адабиётлар, улардан 16 мингтаси электрон кўринишда сақланмоқда.

АҚШ Федерал суд маркази директорининг Ўзбекистонга ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсад суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон суд ҳокимияти вакиллари билан конструктив суҳбат ўрнатиш, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ва хусусиятлари билан батафсил танишишдан иборат бўлди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов раҳнамолиги остида суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий соҳани эркинлаштиришни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо беришди.

Учрашув иштирокчилари муҳокама қилинган масалалар бўйича фикр алмашдилар. Хорижий меҳмонларда университет талабаларининг халқаро танловларда иштироки, улар томонидан эришилаётган ютуқлар ва университетда ёшлар учун яратилган замонавий шароитлар ва имкониятлар катта қизиқиш уйғотди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар