2015 йилнинг апрель ойида Аргентина президенти Кристина Киршнер Москвага ташрифи пайтида Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден билан бир соатдан ортиқроқ вақт давомида суҳбатлашган. Бу ҳақда Buenos Aires Herald газетаси Сноуденнинг АҚШдаги адвокати Энтони Ромерога иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

“Сноуден президент Киршнер билан учрашди. Улар бир соатдан кўпроқ суҳбатлашишди. Билмайман, нима учун президент бу ҳақда баёнот бермаган”, деб айтиб ўтди Сноуденинг адвокати ва Киршнер дунё етакчилари орасида Сноуден билан учрашган илк етакчи бўлганини таъкидлаб ўтди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, учрашув Британия махсус хизматлари Фолкленд ороллари бўйича маълумот топиш мақсадида Аргентина ҳукумати орқасидан жосуслик қилгани ҳолати маълум бўлгандан икки ҳафта ўтиб бўлиб ўтган.