"Арсенал” клуби “Наполи” ҳужумчиси Гонсало Игуаинни қўлга киритиш учун музокара олиб бормоқда. Ушбу футболчи билан “МЮ” ва “Атлетико” клублари ҳам қизиқишмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, лондонликлар 27 ёшли аргентиналик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишган. Аммо “Наполи” Игуаин учун 50 миллион евро талаб қилмоқда.

“Арсенал” футболчининг ўзига йилига 6 миллион евро маош бермоқчи.

Қайд этиш жоизки, "канонирлар" Игуаинни 2 йил олдин "Реал"дан сотиб олишга ҳам ҳаракат қилиб кўришганди.