Австралияда мушакларини намойиш қилувчи кенгуру яшайди

Жаҳон 05 Июнь 2015 2509

Австралиянинг “The Kangaroo Sanctuary Alice Springs” қўриқхонасида Рожер лақабли 9 ёшли антиқа қизил кенгуру яшайди.

Қўриқхона бошқарувчиси Крис Барнснинг айтишича, Рожер ҳар куни қўл жанги бўйича курашишга ўргатилади ва ўз рақибига жиддий жароҳатлар етказиши мумкин.

У кикбоксинг бўйича спарринглар пайтида ўзининг мушакларини намойиш қилиши туфайли маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлиб кетган.

“Рожернинг ҳар кунги режими – бу кикбоксинг бўйича спарринг ўтказиш ва мени таъқиб қилишдан иборат”, деб айтмоқда Барнс.

Бу антиқа “спортчи”нинг оғирлиги 89 кг, бўйи 2,07 метрни ташкил қилади. У Австралиянинг шарқий соҳили бўйлаб сайр қилганда йўлида учраган итлар ва гольф билан шуғулланувчиларни ўзининг важоҳати билан чўчитиб юборади, зериканида эса металлдан ишланган челакларни пачоқлашни яхши кўради.

Барнс Рожерни 9 йил аввал шоссе четида ҳалок бўлган онаси ёнидан топиб олган. Шундан бери Барнс Рожер учун ота-онаси ўрнини босиб келмоқда.

Кўпроқ янгиликлар