«Реал» клубининг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес янги мавсумда мухлислардан жамоани қўллаб-қувватлашларини сўради.

«Ўз тажрибамдан биламанки, «Реал» мухлислари жамоа чиройли ўйнашини ва ғалаба қозонишини исташади. Бунга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Лекин бошланғич босқичда мураббий ва футболчилар ўйинни ташкил қилиш жараёнида бўлишади. Шу боисдан жамоа мухлисларидан бироз сабрли бўлишларини сўрайман.

Кучли жамоага эга эканимизни мухлисларимиз яхши билишади. Агар улар биз билан бирга бўлишса, биз янада кучли бўламиз. Бизнинг кучимиз мухлисларга, «Сантьяго Бернабеу»га, футболчиларга ва мураббийга боғлиқ. Агар бирга бўлсак, бизни мағлуб этиш қийин бўлади», – дейди Бенитес.