Йозеф Блаттер ФИФА тизимида ислоҳотлар ўтказилиши ҳақда маълум қилди.
 
"Мен ислоҳот дастурини ФИФА конгресси тўла қўллаб-қувватлашини хоҳлайман", дейди у ташкилот сайти орқали.
 
Қайд этилишича, ислоҳот ҳақида батафсил маълумот Блатерр ва текширув бўйича комиссия раҳбари Доменико Скала ўртасидаги учрашувдан кейин эълон қилинади.
 
Айни вақтда ФИФА тизимларида ислоҳот амалга оширилиши бўйича дастур ишлаб чиқилаётгани айтилган.