"Сандерленд" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Дик Адвокатга ёзги трансферлар вақтида 50 млн фунт ажратилиши ҳақда маълум қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берган.

Бироз олдинроқ, голландиялик ушбу мутахассис "қора мушуклар" жамоасини тарк этишини айтганди. Лекин, 9 кун ўтиб, 4 июнь куни у билан янги шартнома тузилган ва Адвокат яна бир йил давомида "Сандерленд" бошқарувида қоладиган бўлган.

Адвокат 2014-2015 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида Англияга келган ва "Сандерленд"ни АПЛда олиб қолишни уддалаган.