"Динамо" мухлислари Украина Кубоги финалидан кейин майдонга тушиб келиб, дарвозани синдиришди

Спорт 05 Июнь 2015 2059

Киевнинг "Динамо" жамоаси мухлислари Украина Кубоги финалида "Шахтёр"га қарши ўтказилган ўйин давомида, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар серияси амалга оширилаётган вақтда секторлардаги ўринларидан майдонга тушиб келишди.

Бу вақтда ҳисоб 3:3 бўлиб турган. Бироз кейинроқ мухлислар трибуналарга қайтарилган ва пенальтилар серияси давом эттирилган.

Пенальтилар серияси якунланиб, "Динамо" 5:4 ҳисобидаги натижа орқали ғалаба қозонгач, мухлислар яна майдонга тушиб келишган ва ғалабани нишонлаш пайтида дарвозалардан бирини синдириб ташлашган.

"Олимпийский" ўйингоҳидаги бу ўйинни УЕФА вице-президенти Александр Суркис, Украина футболи фахрийлари Александр Шовковский ҳамда Олег Гусев ҳам томоша қилаётган бўлган ва айнан улар оломондан майдонни тарк этишни илтимос қилишганидан кейин вазият барқарорлашган. Шундан сўнггина тақдирлаш маросими ўтказилган.

Бунгача эса 15 дақиқа давомида майдонда тартибсиз ҳолат давом этган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29534 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15941 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56897 Жамият
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 12 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 22 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 556 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 356 Жаҳон
Сурхондарёда “Тўпаланг” ГЭСини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири озодликка чиқди
08:31 1504 Жаҳон
АҚШнинг янги қўшинлари Афғонистонга тез орада етиб келиши мумкин 
08:24 1268 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар