Киевнинг "Динамо" жамоаси Украина Кубоги финалини ўз майдонида "Шахтёр"га қарши ўйинда ўтказди ва пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, совринга эга чиқди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган, қўшимча вақтларда ҳам 0:0 ҳисоби сақланиб қолгач, бошланган пенальтилар сериясида пойтахтликларнинг омади келган. "Футбол лотереяси" киевликларнинг 5:4 ҳисобидаги устунлиги билан якунланган.

Қайд этиш жоизки, ўйиннинг 115-дақиқасида мезбонлар аъзоси Сергей Рибалкага қизил карточка кўрсатилган.