4 июнь куни Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университетида компьютерда имтиҳон олиш профессионал таржимонлар тайёрлаш маркази очилди.

Марказнинг очилиш маросимида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва университет раҳбарияти вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Қурманов, Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хён, KOICA президенти ўринбосари Чве Сонг Хо, KOICA’нинг Ўзбекистондаги идораси директори Им Жонг Хи, университет ректори Абдумалик Жуманов ва бошқалар чиқиш қилдилар.