Домодедово аэропортида ошқозонида бир килограмм кокаин бўлган Эквадор фуқароси қўлга олинди

Жаҳон 05 Июнь 2015 1772

Москванинг Домодедово аэропортида ошқозонида 800 гр.дан кўпроқ кокаин олиб ўтмоқчи бўлган Эквадор фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати расмий сайтида маълум қилинди.

“Рентгеноскопик текширув эркакнинг қорин бўшлиғида ёт жисмларнинг борлигини кўрсатди. Стационарда махсус тиббий муолажа ўтказилгандан кейин эркакнинг ошқозон-ичак йўлидан қўлбола услубда яратилган 21 та контейнерда умумий оғирлиги 818,8 гр келадиган суюқ модда олинди”, дейилмоқда хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар, уларнинг прекурсор ва муқобиллари контрабандаси” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ, Мексикада бир киши иккита ит ошқозонида кокаин олиб ўтмоқчи бўлганда қўлга олинган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар