"Эльче" жамоаси 2014-2015 йилги мавсумда Испания чемпионатида 13-ўринни эгаллаганига қарамасдан, кейинги мавсумни қуйи лигада ўтказадиган бўлди.

Жамоанинг қарзлари туфайли шундай қарор қабул қилинган.

Ла-лигада "Эльче"нинг ўрнига кейинги мавсумда қайси жамоа иштирок этиши маълум қилинмаган.