Эмери «Севилья» билан шартномасини 2017 йилгача узайтиради

Спорт 05 Июнь 2015 718

«Севилья» бош мураббийи Унаи Эмери жамоадаги фаолиятини давом эттиради.

43 ёшли мутахассис «Севилья» билан 2017 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолайди ва йилига 2,5 миллион евро маош олади. Бунгача унинг йиллик маоши 1,9 миллион еврони ташкил қилаётганди.

Эслатиб ўтамиз, «Вест Хэм», «Наполи» ва «Манчестер Сити» жамоалари Эмери учун 3,5 миллион евро йиллик маош таклиф қилишганди.

Шунингдек, шартномага Эмери муддатидан аввал — 2015/16 йилги мавсум сўнгида жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида банд киритилади.

Кўпроқ янгиликлар