Ирландия футбол федерацияси ижрочи директори Жон Дилэйнининг баёноти юзасидан ФИФА баёнот эълон қилди.

Бироз олдинроқ, Дилэйни Ирландия футбол уюшмаси (FAI) ФИФАдан 2010 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи доирасида Франция терма жамоаси билан ўйинда ҳакам томонидан йўл қўйилган хато (Анрининг тўпни қўл билан ўйнашини эътиборсиз қолдирган ва вазият гол билан якунланган) учун 5 млн евро миқдоридаги товон пули олинганини таъкидлаганди.

«ФИФА Ирландия футбол уюшмасига 5 миллион еврони стадион қурилиши учун тақдим қилган. Шу билан бирга УЕФА ҳам Ирландия футбол уюшмасига янги стадион қурилиши учун маблағ ажратган.

ФИФА ва FAI ўртасида тузилган шартномага кўра, Ирландия терма жамоаси ЖЧ-2014га чиқса, уларга берилган маблағ қайтарилиши керак эди. Ирландия футбол уюшмасининг молиявий аҳволини инобатга олиб, ФИФА қарздан воз кечишга қарор қилди», — дейилади ФИФА баёнотида.