4 июнь куни Гана пойтахти Аккра шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 150 нафардан ошгани айтилмоқда. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Қайд этилишича, қурбонларнинг кўпчилиги АЁҚШни сақлаб қолишга уриниши натижасида ҳалок бўлган.

Мамлакатда марҳумлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди.