Испаниянинг El Mundo газетаси ФИФА президенти Йозеф Блаттер учрашиб юрган аёллар рўйхатига россиялик модель Ирина Шейк номини ҳам киритди.

Нашр маълумотларига кўра, 79 ёшли футбол функционери польшалик теннисчи Илона Богуцка билан ажралишгандан кейин Шейк билан учраша бошлаган. Блаттер Богуцка билан 1995 йилдан 2002 йилгача бирга бўлган.

Блаттер Шейк билан Криштиану Роналду модель билан учрашишидан олдин ишқий муносабатларда бўлган. Нашрнинг ёзишича, Блаттернинг Шейк билан алоқалари у ўзининг ҳозирги маъшуқаси – арман миллатига мансуб бўлган Линда Баррасни 2008 йилда учратганидан олдинроқ барҳам топган.

Маълумот учун, Блаттер уч марта расман уйланган, унинг бир қизи бор. Ирина Шейк Блаттердан 50 ёш кичик ҳисобланади.