Репер Канье Уэст рафиқаси Ким Кардашян билан биргаликда ўз қизи 2 ёшга тўлгани муносабати билан ташкил қилинадиган зиёфатни ўтказиш учун "Диснейленд"ни ижарага олишди. Бу ҳақда The New Musical Express хабар бермоқда.

15 июнь куни 2 ёшга тўладиган Норд-Вестнинг шарафига ўтказиладиган зиёфат вақтида "Диснейленд" фақат Уэстлар оиласининг меҳмонлари учун хизмат қилади.

1 июнь куни ушбу жуфтликнинг иккинчи фарзандни кутаётгани хабар қилинганди.