Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши ўйинчини аниқлаш мақсадида MasterCard компанияси буюртмаси асосида ўтказилган сўровномада “Барселона” етакчиси Лионель Месси энг кўп овоз тўплади.

27 ёшли футболчига сўровномада иштирок этганларнинг 27 фоизи овоз берган. Иккинчи ўринда 12 фоиз овоз билан Зинедин Зидан, 3-поғонани “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду 11 фоиз овоз тўплаган ҳолда банд этди. 7 фоиз овоз тўплаган бразилиялик Роналдо 4-ўринни, 4 фоиз овоз йиғган Дэвид Бекхэм 5-поғонани эгаллади.

Мессига овоз берганларнинг асосий қисмини 55 ёшдан катта бўлган мухлислар ташкил этган. Аргентиналик футболчи Буюк Британия, Германия, Испания, Нидерландия, Италия, Туркия, Россия ҳамда Венгрияда биринчи ўринни эгаллади.