Россия бош вазири Дмитрий Медведев жавоб санкциялари Россия ўзини ўзи боқа олишга қодир эканлигини кўрсатди, деб таъкидламоқда.

”Махсус иқтисодий чоралар киритилган вақтдан кейинги 10 ой Россия ўзини-ўзи боқа олишини исботлади”, деб айтди бош вазир. Медведев Россия санкциялардан қатъий назар озиқ-овқат соҳасида бошлаган сиёсатини амалга оширишни давом эттириши ва аграр секторини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Медведевнинг фикрича, бу ҳолат билан Россия қатта миқдорда озиқ-овқат импорт қилишга мажбур бўлади деб ўйлаганлар ҳам рози бўлишга мажбур бўлмоқдалар.

Аввалроқ Лавров Россия Европа Иттифоқи билан санкцияларнинг бекор қилинишини муҳокама қилмаслигини айтган.