Бугун 5 июнь куни Остонадаги "Остона Арена"да Муз-ТВ мусиқий канали томонидан ҳар йили ўтказилидан ўн учинчи "Муз-ТВ мукофоти. Гравитация" тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Қозоғистонда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Россия шоу бизнеси вакилларига турли йўналишлар бўйича мукофотлар топширилади. Маросимда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этмоқда. 

Шунингдек, тақдирлаш маросими давомида Қозоғистоннинг "Энг яхши қўшиқчи"си ҳам аниқланади. 

Маросимнинг махсус меҳмони сифатида Араш ҳамда Хелена ташриф буюрган.