Навоийнинг Томди туманидаги “Жанга шаруа” ширкат хўжалигида ишлаган чўпон Талғат Ашурбеков катта миқдорда моддий зарар етказишда айбланмоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, у 443 бош майда ва йирик шохли чорва молларини ўзлаштирган, чорва молларининг бутлиги юзасидан тузиладиган далолатномаларга сохта ёзувлар киритган. Бунинг натижасида ширкат хўжалигига жами 57 млн 610 минг сўмлик зарар етказилган.
Таъкидланишича, етказилган зарар судланувчидан тўлиқ ундириб олинган.