Неймар: Месси – бу Месси. У Англия ва Италияда ҳам худди шундай ўйин намойиш қилган бўларди

Спорт 05 Июнь 2015 1155

"Барселона” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ финалидан ўрин олган “Ювентус”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Чемпионлар лигаси финалида ўйнаш ёшликдаги орзуим. Бу орзуга етишишга яқин турибман. Умид қиламанки, бу ўйинда ғалаба қозонамиз.

Кьеллинини Месси ҳақидаги сўзларими? Месси – бу Месси. У Испанияда голлар киритмоқда, Италия ва Англияда ҳам худди шундай ўйнаб, голлар киритган бўларди”, - дейди Неймар.

Кўпроқ янгиликлар