Обама махфий равишда миллий хавфсизлик агентлигининг интернет-жосуслик бўйича ваколатини кенгайтиргани аниқланди

Жаҳон 05 Июнь 2015 2294

АҚШ президенти Барак Обама оммавий муҳокамасиз миллий хавфсизлик агентлигининг мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган хорижий хакерлар фаолияти далилларини топиш мақсадида интернет-назорат бўйича ваколатини кенгайтиргани айтилмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар бермоқда.

2012 йил ўрталарида тегишли махфий топшириқлар адлия вазирига юборилган эди. Бу Эдвард Сноуден томонидан тақдим этилган материаллардан аниқланди.

Шу ҳафта сенат “Ватанпарварлик акти” доирасида махфий хизматга тақдим этилган ваколатларни чеклади, аммо бу чекловлар телефон суҳбатлари ва интернет-трафик бўйича ваколатларни четлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар