"Реал" италиялик ярим ҳимоячи Марко Верраттининг трансфери бўйича "ПСЖ" билан музокара ўтказаётгани ҳақидаги маълумотга расман муносабат билдирди.

"Турли ОАВда "Реал"нинг Марко Верраттига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар ёзилмоқда.

Клуб шуни расман маълум қиладики, биз "ПСЖ" ёки футболчининг агенти билан алоқага чиқмадик. Бу гап-сўзлар ҳақиқатга умуман тўғри келмайди", - дейилади "Реал" клуби баёнотида.

Аввалроқ мадридликларнинг Верраттига 7 миллион евро маош таклиф қилгани ва трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди