Россиянинг Омск вилоятидаги Ермиловка қишлоғида жойлашган мактаб биносига яшин тегиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа жойига маҳаллий фавқулодда хизматларнинг вакиллари, 3та ўт ўчирувчи гуруҳ етиб борган, уларга 30 нафарча маҳаллий аҳоли вакиллари ёрдам бермоқда.