Сурия бўйича маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди Остонада сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги Кўп партиявий жамият учун ҳаракат етакчиси Ранда Кассисга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

“Маслаҳатлашувлар сентябрь ойи ўртасида Остонада бўлиб ўтади”, деб таъкидлаб ўтди Кассис.

Аввалроқ Остона бўлиб ўтган аввалги музокараларда Сурия мухолифати Суриядаги инқирозни тартибга солиш бўйича аниқ келишувларга эриша олгани маълум қилинганди.