Тожикистон ички ишлар вазири ШҲТга нисбатан терроризм таҳдиди ортаётганини маълум қилди

Жаҳон 05 Июнь 2015 2213

Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти мамлакатларига хориждан терроризм таҳдиди кучаймоқда. Бу ҳақда ШҲТнинг хавфсизлик масалалари бўйича ўтказилган йиғилиши чоғида Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода маълум қилди.

"Ҳудудларимизга Яқин Шарқ, Афғонистон ва Ироқдан жангарилар кириб келиши эҳтимоли сақланмоқда", дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, "ИШИД", "Ал-Қоида", "Толибон" ва "Биродар мусулмонлар" каби террористик гуруҳлар ШҲТ давлатларининг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.

Раҳимзоданинг қайд этишича, Афғонистон ҳудудида гиёҳвандлик моддаларининг етиштирилиши ортгани террорчиларнинг молиявий жиҳатдан таъминланиб, фаоллашишига имкон бермоқда. У Тожикистон томони кейинги 15 йил ичида мамлакат ҳудудидан олиб ўтишга ҳаракат қилинган 150 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни тўхтатиб қолганини ва 70 миллиондан ортиқ кишини оғудан заҳарланишдан сақлаганини билдириб ўтди.

"Бу борадаги яна бир асосий муаммо Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси вакилларининг жангарилар томонидан ёлланиши бўлмоқда", дейди у.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар