Тошкентда “Болажонлар – ширинтойлар” болалар мода фестивали бўлиб ўтди

Жамият 05 Июнь 2015 2622

4 июнь куни Тошкентда “Болажонлар – ширинтойлар” болалар мода фестивали бўлиб ўтди. Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган, замонавий тенденция ва миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган ранг-баранг ва бежирим либослар коллекцияси кенг омма эътиборига ҳавола этилди

Фестиваль “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан “Oltin Qanot” нодавлат таълим муассасаси ва “Jasmin art style” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Жорий йилда “Болажонлар – ширинтойлар” болалар мода фестивали дизайнерларнинг уч босқичли танлови шаклида ташкил этилди. Унда профессионал дизайнерлар билан бирга, олий ўқув юртлари талабалари, коллеж ўқувчилари, шунингдек, алоҳида фаолият юритаётган дизайнерлар қатнашди. 

Танловнинг биринчи босқичида ҳар бир иштирокчи ўз коллекцияси намуналарини намойиш қилди. Энг яхши намуналар муаллифлари иккинчи босқичга йўл олиб, ўз либосларини тақдим этди. Учинчи, финал босқичида 27 дизайнер томонидан тайёрланган 22 коллекция намойиш этилди. 

Либослар намойиши Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди. “Тантана” ва “Томоша” болалар ижодий студияларининг ёш моделлари, шунингдек, “Колибри” арт-бюроси мода мактаби тарбияланувчилари турфа рангдаги бежирим ва нафис либосларни намойиш қилди. 

Ҳакамлар ҳайъати ижодий ишларни “рret-a-porter”, миллий ва спорт услуби, байрам либоси, бўлғуси оналар учун либос номинациялари бўйича баҳолади. 
Тадбир якунида фестиваль лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Дизайнер Дилором Валиева “рret-a-porter”, Нилуфар Абдувалиева ва Ситора Мирзаанварова миллий ва спорт услуби, Умида Мўминова байрам либоси, Шаҳзода Толипова бўлғуси оналар учун либос номинациясида ғолиб бўлди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар