Тошкентда экспорт билан шуғулланувчи компаниядаги қаллобликлар фош этилди

Жамият 05 Июнь 2015 2408

Тошкентдаги Mega Impex Business МЧЖ фаолиятида ноқонуний ишлар амалга оширилгани фош этилди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” нашрида келтирилган.
Маълум бўлишича, компания масъуллари Халқ банкининг Мирзо Улуғбек филиалига экспортга жўнатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига гўёки Фарғона вилояти Ёзёвон туманида истиқомат қилувчи фуқаро билан 2014 йили тузилган ер ижара шартномасига асосан жамият томонидан етиштирилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тақдим этган.
Аслида улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидан тушган 1 млн 513 минг доллардан эллик фоиз мажбурий сотувни амалга оширмасдан, маблағни Буюк Британиянинг Sport Ventures L.P. ва Hilsone Management L.P. компанияларига ўтказиб, 756 минг доллар миқдоридаги чет эл валютасини яширган.
Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан жамиятда ўтказилган текширув натижасида бу хатти-ҳаракатлар фош этилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, улар суд ҳукми билан жазога тортилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29046 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42077 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158014 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44839 Lifestyle
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 83 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 96 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 553 Жаҳон
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 1970 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2100 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 495 Спорт
Кўпроқ янгиликлар