Тошкентда нақд пулга темир-бетон маҳсулотларини сотган МЧЖ раҳбари судланди

Жамият 05 Июнь 2015 1637

Тошкент шаҳрида нақд пулга савдо қилган МЧЖ раҳбари Даврон Садиров судланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Келтирилишича, Садиров Uzdial номли МЧЖ ташкил қилиб, темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлаган. У бошқа бир МЧЖ билан 60 млн сўмлик маҳсулот етказиб бериш бўйича сохта шартнома тузган. Амалда эса маҳсулотни шартнома асосида эмас, нақд пулга сотиб юборган.
Сўнг Садиров омбор мудири Серик Тангиров билан тил бириктириб, жамият томонидан ишлаб чиқарилган 21 турдаги 208 млн 750 минг сўмлик темир-бетон маҳсулотларини оғзаки келишув асосида нақд пулга сотиб юборган. Ниҳоят, ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Султон Қораев билан тил бириктириб, 36 турдаги 12 млн 354 минг сўмлик арматурани нақд пулга сотиб юборган.
Миробод туман суди бу уч ҳолатни кўриб чиқиш, Даврон Садировга тегишли жазо белгилаган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар