Венада нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – OPEK нефть ва энергетика вазирлари йиғилиши иш бошлади, деб хабар беради ТАСС.
Ташкилотнинг илгариги йиғилишида, бир неча ой ичида нархларнинг 30 фоизга тушиб кетишига қарамай, квоталарни сақлаб қолишга қарор қилинган эди. Таъкидланишича, бу сафар ҳам нефть қазиб олиш квоталарини ўзгартирмай, суткасига 30 барелль миқдори сақлаб қолиниши мумкин.