“Барселона” ва “Ювентус” таркибида тўп сурган футболчилар

Спорт 06 Июнь 2015 3717

Бугун 6 июнь куни клублар ўртасидаги энг кучли мусобақа ҳисобланган Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. Унда Испаниянинг "Барселона" клуби Италиянинг "Ювентус" жамоасига қарши тўп суради. Икки жамоа ҳам бу мусобақагача ўз мамлакат чемпионати ҳамда кубогида зафар қучиб улгурган. Бугун ўз футболчилик фаолияти давомида икки жамоа таркибида ҳам тўп суришга улгурган 8та футболчини эслаб ўтамиз.

Микаэль Лаудруп 

80 йилларда “туринликлар” таркибида Мишель Платинининг ўрнини боса олмаган бўлса-да, “Барселона” таркибида етакчи ўйинчи бўлишга муваффақ бўлди. У “каталонияликлар” билан 4 маротаба Испания чемпиони ҳамда Европа чемпионлар кубогини қўлга киритди. Сўнгра “Реал Мадрид” таркибига ўтиб кетган.

 

Хуан Пабло Сорин

Ўсмирлар ўртасидаги 1995 йилги жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, Аргентинадан “Ювентус”га келиб қўшилди. Бироқ жамоа сафида 2та учрашув ўтказди, холос. 7 йил ўтгач, Сорин Бразилия лигасининг юлдузига айланди ҳамда 2003 йилда “Барселона” таркибида ижара асосида ўйнади. Бироқ бу сафар ҳам кутилаётган ўйинни кўрсата олмади.

 

Эдгар Давидс 

“Ювентус” таркибида ўзининг энг яхши 7 мавсумини ўтказган Давидс, фаолиятининг сўнгги 6 ойини “Барселона” таркибида ўтказди. Футболчи “каталонияликлар”нинг мусобақа жадвалидаги юқори ўринга кўтарилишига ўзининг ҳиссасини қўшди.

 

Джанлука Дзамбротта

Ўз даврининг энг кучли қанот ҳимоячиларидан бири бўлган Джамротта 2006 йилда келишиган ўйинларда айбланиб, Б серия тушириб юборилган “Ювентус”ни “Барселона”га алмаштиради. Футболчи “каталонияликлар” таркибида 2 мавсумни ўтказади.

 

Тьерри Анри

Анри Анчелотти қўл остида “Ювентус” таркибида бир мавсумни ўтказиб, “Арсенал”га йўл олади. “Канонирлар” таркибида франциялик футболчи дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири бўлишга муваффақ бўлди. 2007 йилда “Барселона” таркибига ўтади. У ерда “Арсенал” таркибидаги ўйинини намойиш этмаган бўлса-да, жамоа билан Чемпионлар лигасини қўлга киритади.

 

Лилиан Тюрам

Джанлуиджи Буффон билан бир мавсумда “Ювентус”га келиб қўшилган Тюрам “туринликлар” сафида 5та ажойиб мавсумни ўтказади. Футболчи жамоа билан 3 маротаба Италия А сериясида чемпионликни қўлга киритади. 2006 йилда 34 ёшли ҳимоячи “Барселона” таркибига ўтади ва у ерда 2 мавсумни ўтказади.

 

Златан Ибрагимович

Б серияга тушириб юборилган “Ювентус” таркибида тўп суришни истамаган Ибрагимович Италиянинг бошқа бир жамоаси – “Интер” таркибига ўтди. 3 йил ўтиб, “Барселона” “Интер”га швециялик футболчи учун 46 млн евро, Это’о ҳамда Александр Глебнинг трансфер ҳуқуқини беради. “Каталонияликлар” таркибида Гвардиола ҳамда Месси билан келиша олмай, “Милан”га ўтиб кетади.

 

Мартин Касерес

2008 йилда “Барселона” “Вильярреал”дан Мартин Касерасни сотиб олади. Кейинги мавсумда футболчи ижара асосида“Ювентус” таркибида тўп суради. 2011 йилнинг ёзида “Севилья”га ўтади. У ерда мавсумни тўлиқ ўтказишга улгурмай, яна “туринликлар” таркибига ижара асосида қайтиб келади. Орадан 6 ой ўтгач, жамоа билан тўлақонли шартнома имзолайди. Бироқ турли жароҳатлар сабабли “Ювентус”нинг асосий таркибидан жой эгаллай олмайди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар