Андижон шаҳрида теннис бўйича учинчи тоифага мансуб бўлган “Фьючерс” турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслар якунланди. Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада 

Россия вакиласи бўлган Вероника Кудерметова финалда чехиялик 18 ёшли Барбора Стефковага 5:7 ва 3:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди. 

Шу вақтгача 338 рақамли ракеткачиси ҳисобланган Кудурметова Андижондаги турнир натижаларига кўра ўз ҳисобига 30 очко қўшиб қўйишга эришди ва ўз фаолиятида илк марта кучли 300таликка кирди.