Сўфи Полвонов ва Шерали Юсупов исмли икки нафар ўзбекистонлик 2014 йил сентябрь ойида Астрахан шаҳридаги Красноярск туманининг Ватажное қишлоғи яқинида жойлашган “Путник” қаҳвахонаси ёнида 6 ёшли болани машинага ўтказиб ўғирлаб кетишган. Эркаклар болани Астраханнинг Трусов туманидаги ишлаб чиқариш биносига олиб келишган. Улар боланинг ота-онасидан боланинг озод этилиши учун 1 млн рубль сўрашни режалаштиришган.
Тергов муассасалари томонидан йиғилган исботлар суд томонидан ҳукм чиқариш учун етарли деб топилди. Красноярск туман суди икки нафар ўзбекка Россия Жиноят кодексининг “Балоғатга етмаганларни гуруҳ тарзида ғаразли ниятда тил бириктирган ҳолда ўғирлаш” моддаси бўйича қатъий тартибдаги колонияда жазони ўташ орқали 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини чиқарди.