"Милан" клуби акцияларининг 48 фоизи таиландлик тадбиркор Би Тэчауболга сотилди. Бу ҳақида клуб сайтида расман хабар тарқатилган.

Таиландлик тадбиркор ва Сильвио Берлускони ўртасида келишув имзоланган ва унга кўра 52 фоиз акцияга ҳамон эгалик қилаётган Берлускони клуб президенти лавозимини сақлаб қолган.

Хабар қилинишича, Тэчаубол билан жамоанинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва Осиё бозорида олдинга юриш борасида шартнома имзоланган.