Франциялик биатлончи Симон Фуркад йўлда роллер орқали машғулот ўтказаётган вақтида уни машина уриб кетди. Натижада спортчи кўплаб кичик жароҳатлар олган.

"Роллерда ҳаракатланаётган вақтимда мени машина уриб юборди ва чуқурга тушиб кетдим. Ҳайдовчи эса ҳеч нарса бўлмагандек йўлида давом этди.
Мен унинг ортидан қувиб, бунга изоҳ сўрамоқчи эдим, лекин у менга болта билан ҳужум қилиб, таҳдид солди. Машғулот ўтказаётганингизда эҳтиёткор бўлинг", деб ёзади у фейсбукдаги саҳифасида.