Сильвио Штельцер исмлик ресторанчи Германиянинг Морицбург қўрғонида Адольф Гитлерга тегишли бўлган, вино ва коньяк ичимликлари сақланган ертўлани топиб олди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берган.

"Олтита хонадан иборат ушбу улкан ертўлада коньяк ва шампан виноларининг кўп миқдордаги захираси сақланган", дейди ресторанчи.

Бу маҳсулотлар ертўлага 1944 йилда Берлиннинг бомбардимон қилиниши хавфи остида олиб келингани айтилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Гитлер спиртли ичимликлар истеъмол қилмаган, бу ичимликлар унинг меҳмонлари учун мўлжалланган бўлган.