Германияда Rock am Ring рок-фестивали доирасида уюштирилган кечки концерт пайтида 12 кишини чақмоқ урди, деб хабар бермоқда Bild нашри. Нашрнинг маълумотларига кўра, тахминан ярим кечаси жала ёғиб, тезда ҳақиқий бўронга айланган. Шамол металл конструкцияларни қулатиб, чодирлар ва павильонларни учириб юборган. Бир сония интервал билан кетма-кет чақмоқ уришлар бошланган.

“Бу менинг ҳаётимдаги энг мудҳиш тунлардан бири бўлди. Шундоққина тепамизда чақмоқ урарди, улардан бири мендан бир метр нарига келиб урилди. Одамлар даҳшатдан бақиришарди, полиция ҳеч кимни саросима қилмасликка чақирарди. Жуда қўрқинли бўлди”, деб изоҳ бериб ўтди фестивалга ташриф буюрганлардан бири.

Бўрон оқибатида 27 киши жароҳат олган, улардан 6 кишининг аҳволи оғин баҳоланмоқда. Айни пайтда чақмоқ уришидан жароҳат олган 12 киши шифохонада қолмоқда.

Rock am Ring дунёдаги энг йирик рок-фестиваллардан бири бўлиб, ҳар йили Германияда июннинг биринчи дам олиш кунлари ташкил этилиб, 4 кун давом этади. Фестиваль 1985 йилдан бери ўтказилиб келинади.