Aнглия футбол ассоциацияси президенти Грег Дайк 2018 йилги жаҳон чемпионати Россиядан олиб қўйилиб, Англияга берилишини инкор этди.

"Биз 2018 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилмаймиз. Шунингдек 2022 йилги ЖЧ мезбонлиги ҳам бизга берилмайди. Акс ҳолда ФИФАга қарши бошланган иш шахсий мақсадларни кўзлагандек бўлиб қолади.

Ҳеч ким Россия ва Қатарга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Токи расмий суриштирув ишлари якунланмагунга ва бирор қонунбузарлик аниқланмагунга қадар.

Аммо бу фактлар ўз исботини топгудек бўлса, барчасини бошидан ўйлаб кўриш лозим", - дейди Дайк.