"ИШИД" жангарилари Ливия ҳудудидаги Сирт шаҳридан шарқдаги Харава шаҳрини босиб олди. Бу ҳақида Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, террорчилар бу ҳақдаги маълумотни ижтимоий тармоқларда тарқатган. Ҳарбий манбаларнинг таъкилашича ҳозирда террорчилар шаҳардаги ҳукумат биносини ўз назоратига олган.

Май ойининг охирида "ИШИД" Ливиянинг Сирт шаҳридаги аэропортни ўз назоратига олган эди.

Умуммиллий конгрес томонидан сайланган бош вазир Омар ал-Хаси Триполи шаҳри атрофидагина назорат ўрнатган бўлиб, Ливиянинг бир қатор туманлари умуман назоратсиз қолган ва ушбу ҳудудларни "ИШИД" жангарилари секин аста эгалламоқда.