ЖЧ U20 турнирининг "D" гуруҳида Сербия ёшлари биринчи ўринни эгаллади

Спорт 06 Июнь 2015 822

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳида гуруҳ босқичи ўйинлари ниҳоясига етди. Сўнгги турда Мали ва Уругвай учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг қайт этилди.

Сўнгги тур олдидан бу икки жамоа ҳисобидан 3тадан очко мавжуд эди, дурангдан сўнг бу жамоалар 4тадан очкога эга бўлишди. Аммо регламентга кўра, африкаликлар иккинчи ўрини эгаллаб кейинги босқичга чиқди, уругвайликлар мусобақада 4 очко билан учинчи ўринни олган учинчи жамоага айланди. Бу терма жамоа кейинги гуруҳларда ўзига керакли натижалар қайд этилиши эвазига учинчи ўрин билан ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин.

Мали - Уругвай 1:1

Голлар: Адама Траоре (43) - Франко Акоста(16).

 

Сербия ва Мексика ўртасидаги учрашув олдидан ҳам жамоалар ҳисобида учтадан очко бор эди. Аммо сербиялик ёшларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси гурҳда биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.

Сербия - Мексика 2:0

Гол: Неманья Максимович (2), Андрийа Зивкович (43).

Кўпроқ янгиликлар