ЖЧ U20 турнирининг "С" гуруҳида Португалия ёшлари биринчи ўринни эгаллади

Спорт 06 Июнь 2015 580

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг "С" гуруҳи вакиллари гуруҳ босқичини якунлади. Учинчи турда Колумбия ва Португалия ўртасида кечган учрашувида португаллар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринни кафолатлашди. Колумбияликлар мағлубиятга учраганига қарамай, иккинчи ўринда қолди.

Колумбия - Португалия 1:3 (0:1)

Голлар: Борре (74) - Нуну Сантос (3), Андре Силва (55-пен, 67).

 

Сенегал ва Қатар ўртасидаги учрашувда эса африкалик ёшлар осиёликлар устидан иродали ғалабага эришди. Қатарликлар биринчи бўлимда Афифнинг пенальтидан урган голи эвазига олдинга чиқиб олганди, лекин иккинчи бўлимда иккита гол ўтказиб юборишди. Тўрт очко билан учинчи ўринда қолган сенегалликлар ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолишган.

Сенегал - Қатар 2:1 (0:1)

Гол: Силла (76), Коне (81) - Афиф (17-пен)

Кўпроқ янгиликлар