Молдавияда "Россия 24" телеканали расман тақиқланди

Жаҳон 06 Июнь 2015 2743

6 июнь куни Молдавияда "Россия 24" телеканали расман ман қилинди. Бу ҳақда "Укринформ" хабар берган.

"Телевидение ва радио бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш барча операторлардан ушбу қарорга риоя қилишни талаб қилади. Радиоэшиттириш соҳасидаги миллий қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун кабел ва сунъий йўлдош телевидение соҳасида лицензиядан маҳрум этиш чораси қўлланиши мумкин", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу тақиқ агар телеканал Европа конвенциялари қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда ишлай бошласа олиб ташланади.

Кўпроқ янгиликлар