Бразилия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлаганидан гумон қилмоқда. Бу ҳақда Ероcа хабар қилган.

Манбанинг маълум қилишича, маҳаллий солиқчилар 1 йилдан буён Неймарнинг ҳисобларини текшириб келмоқда. Яқин кунлар ичида футболчига айблов қўйилиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, 2011-2014 йиллар мобайнида Неймарнинг ҳисобига тушган 38 млн доллардан солиқ тўланмаган.