Нью-Йорклик сантехникачи лотереяда 136 млн доллар ютиб олди

Иқтисодиёт 06 Июнь 2015 3465

Нью-Йорклик Пероси исмли сантехникачи лотереяда 136 млн доллар ютиб олди. Пероси бу ютуқли лотерея чиптасини март ойи бошида сотиб олган эди. Март ойи ўрталарида бахтли чипта Пероси лотерея сотиб олган дўкондан сотиб олингани ҳақида гаплар тарқаган, бироқ Пероси бунга аҳамият бермаган. У унга ўзининг эски юк машинасини таъмирлаш учун пул керак бўлиб қолгандагина апрель ойи бошида ўз чиптасини текшириб кўришга қарор қилган. Пероси 136 млн доллар ютиб олганини тушунгач, ҳайратдан ёқасини ушлаб қолди.

Пероси ўзининг ютуғини ўғли билан баҳам кўришга қарор қилди ва унга ютуқнинг 30 фоизини берди. Пероси барча солиқларни тўлагандан кейин қўлига 38 млн 612 минг 55 доллар олди, унинг ўғлига эса 16 млн 548 минг 23 доллар тегди.
Пероси ўзининг ютуғини ақл билан сарфламоқчи: у янги юк машинаси сотиб олиб, Нью-Йорк штати бўйлаб саёҳат қилмоқчи.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар