АҚШ президенти Барак Обама ва унинг украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко G7 саммитидан олдин телефон мулоқоти ўтказиб, ўз позицияларини аниқлаштириб олишди. Бу ҳақда Порошенконинг матбуот хизмати хабар берган.
 
"Томонлар телефон мулоқоти пайтида 7 июнь куни Германияда ўтказиладиган G7 саммити арафасида позицияларини мувофиқлаштириб олишди. Суҳбатда "Минск келишувлари"га амал қилинмаган тақдирда Россияга босим ўтказишда давом этилиши ҳақида гаплашилди", дейилади хабарда.
 
Қайд этилишича, томонлар Донбассдаги сиёсий зиддиятни ислоҳотлар орқали ҳал қилиш бўйича гаплашишган.
 
"Порошенко кўрсатилаётган ёрдамлар ва қўллаб-қувватлаш учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ўзаро ҳамкорликнинг узоқ вақт давом этишига умид билдирди", деб қўшимча қилинади хабарда.