Даракчи газетаси таҳририятига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озод Назарбековнинг Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида ўтказилиши керак бўлган концерти қолдирилганига изоҳ сўралган хат келиб тушди.

Зоҳида Акбарова исм-шарифли бу мухлиснинг саволига хонанданинг ўзи жавоб берган.

"Самарқанд, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган концерт кунлари ўзгаргани рост. Ҳозирда республикамиз бўйлаб "Умид ниҳоллари-2015" мусобақаси ўтказилмоқда. Дастур айнан шу кунларга тўғри келиб қолгани учун концерт кунлари ўзгарди. Мазкур тадбирлар якунлангач, Самарқанд, Навоий ва Зарафшондаги концерт албатта бўлиб ўтади. Концерт санаси "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси билан келишилган ҳолда бошқа кунларга кўчирилди", деб маълум қилади Озодбек Назарбеков.