Порошенко тез орада Канада билан эркин савдо ҳақида келишув имзоланишини маълум қилди

Жаҳон 06 Июнь 2015 1345

Украина президенти Пётр Порошенко яқин орада бўлиб икки давлат ўртасида бўладиган йиғилишда Канада билан эркин савдо ҳудуди ҳақида келишув имзоланишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “ТАСС” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Порошенко Канада бош вазири Стивен Харпер билан биргаликда берган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Мен аминманки, бизга кутишдан наф йўқ, биз эркин савдо ҳақида келишувни имзолашимиз керак, яқин орадаги йиғилишда биз буни амалга оширамиз, деб ишонаман”, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

Порошенко Харперга тақдим қилинган 321 млн долларлик кредит ва ноқирғин қурол-аслаҳа учун миннатдорчилик билдирди.

Кўпроқ янгиликлар